ads


"Ювентус" футболчисига "ПСЖ", "МЮ" ва "Ман Сити" қизиқмоқда

  • Mr.NoBoDy30.03.2019 11:00
  • 627
  • 30

"Ювентус" клуби ёзда яримҳимоячиси Дуглас Коста билан хайрлашиши мумкин.

"ПСЖ" клуби 28 ёшли бразилияликка қизиқиш билдирган. Туринликлар уни 60 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёрлар.

Футболчининг агенти униор Мендоса бир неча ҳафтадан буён парижликларнинг спорт директори Антеру Энрике билан музокара олиб бормоқда.

Бундан ташқари, Костага АПЛнинг икки жамоаси "Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" клублари ҳам қизиқиш билдирган.

Ўхшаш янгиликлар