Алексис Санчес Чилига қайтиши мумкин

  • Mr.NoBoDy27.03.2020 11:00
  • 414
  • 30

Мавсумни "Интер"да ижара асосида ўйнаётган "Манчестер Юнайтед" клуби ҳужумчиси Алексис Санчес фаолиятини Чилида давом эттириши мумкин.

"Dale Albo" тарқатган хабарга кўра, «Коло-Коло» жамоаси 31 ёшли форвард билан шартнома имзолаш масаласини кўриб чиқмоқда. Эслатиб ўтамиз, Санчес 2006/07 йилги мавсумда ушбу жамоа сафида ўйнаган.

Шунингдек, Алексисга «Фламенго», «Ривер Плейт»» ва «Атлетико Минейро» клублари ҳам қизиқиш билдиришмоқда. Чилилик футболчининг трансфер нархи 18 млн еврога баҳоланган.

Ўхшаш янгиликлар