Рабьо учун Премьер-лига грандлари курашади

  • Mr.NoBoDy26.03.2023 06:39
  • 228
  • 30

Туриннинг "Ювентус" клуби ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

ESPN берган маълумотларга кўра, франциялик 27 ёшли ярим ҳимоячи хизматларига "Манчестер Сити", "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирмоқда. Рабьо "бьянконерилар" билан янги шартнома борасида келиша олмаса, Премьер-лигага кўчиб ўтишга тайёр.

Transfermarkt порталида 30 миллион еврога баҳоланаётган хавбек жорий мавсумда 33 та ўйинда 9 та гол уриб, 4 та голли узатма берган.

Ўхшаш янгиликлар