«Барселона» «Бавария» футболчисини сотиб олмоқчи

  • Mr.NoBoDy30.03.2019 16:00
  • 830
  • 30

«Барселона» «Бавария» ҳимоячиси Жошуа Киммихни харид қилиш варианти устида бош қотирмоқда, деб ёзади El Mundo Deportivo.

Аммо, нашрнинг қайд этишича, Мюнхен клуби 24 ёшли футболчини сотмоқчи эмас. Клуб унинг кетишига буткул қаршилик қилиши айтилмоқда.

Киммихнинг «Бавария» билан битими 2023 йил ёзигача мўлжалланган. Унинг трансфер қиймати 60 млн еврога баҳоланмоқда.

2015 йилдан буён Германия чемпиони сафида ўйнаб келаётган Жошуа бу мавсум клубнинг 37та ўйинида қатнашиб, 2та гол уриш баробарида 14та голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар