Calciomercato порталининг тарқатган маълумотига қараганда, Италиянинг "Интер" клуби коронавирус туфайли жиддий молиявий инқирозга дуч келиши мумкин. Ушбу инқирозни бартараф этиш учун "нерадзуррилар" таркибидаги бирорта қиммат футболчини сотишга мажбур.
Аввалго, гап Каталониянинг "Барселона" клуби жиддий қизиқиш билдираётган Лаутаро Мартинес ҳақида кетмоқда, лекин ушбу битим амалга ошмайдиган бўлса, у ҳолда "Интер" ўзининг марказий ҳимоячиси Милан Шкриньярни "Манчестер Сити"га сотишга рози бўлади.
"Шаҳарликлар" ишончли марказий ҳимоячи қидирмоқда ва хорватиялик ҳимоячини сотиб олишга тайёр. Тўғри, "Сити" қишда Шкриньярга 65 миллион евро таклиф қилиб, дарҳол рад жавобини олганди. Чунки, "Интер" ўз ҳимоячиси учун камида 80 миллион евро талаб қилмоқда.