20та клуб қизиққан футболчи фаолиятини АПЛда давом эттиради

  • Mr.NoBoDy30.03.2019 16:00
  • 852
  • 30

“Итуано” клуби ҳужумчиси Габриэль Мартинелли тез орада “Арсенал” аъзосига айланади. Бу ҳақда Yahoo хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, “канонирлар” 17 ёшли футболчи билан келишувга эришган.

Трансфер бир ойдан сўнг, яни футболчи Италия паспортини олгандан кейин амалга ошади.

Футболчининг трансфер нархи тахминан 5-10 миллион еврога баҳоланмоқда. Шунингдек, футболчини 20та клуб ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлди.

Ўхшаш янгиликлар