Давид Силва фаолиятини Қатарда давом эттириши мумкин

  • Mr.NoBoDy02.04.2020 11:00
  • 423
  • 30

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Давид Силва фаолиятини Қатар чемпионатида давом эттириши мумкин. «Дуҳайл» клуби 34 ёшли футболчига шартнома таклиф қилмоқда.

Доҳаликлар футболчининг агентлари билан ҳамкорлик борасида музокара ўтказишга улгуришди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мавсум сўнгида Силванинг "шаҳарликлар" билан шартномаси якунига етади ва у жамоани эркин агент сифатида тарк этади. Давид "Сити"да қолмоқчи эмас.

Испаниялик футболчи АПЛнинг ушбу мавсумида 19та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол урди ва 7та голга узатма берди.

Ўхшаш янгиликлар