"Галатасарай" Фалькаони Яқин Шарққа сотишга рози

  • Mr.NoBoDy06.04.2020 11:00
  • 459
  • 30

Туркиянинг "Галатасарай" клуби ҳужумчиси Радамель Фалькао ёзги трансфер бозорида жамоани тарк этиши мумкин дея хабар бермоқда Marca нашри.

Манбанинг ёзишича, Фалькаога Қатарнинг "Ал-Садд" ва Саудия Арабистонининг "Ал-Хилол" клублари қизиқиш билдиришмоқда.

"Галатасарай" аслида Фалькаони 7 миллион еврога сотишга рози эди, бироқ, Яқин Шарқ клубларидан таклиф тушаётганлиги сабабли, унинг трансферидан кўпроқ маблағ ишлаб олмоқчи.

"Ал-Садд" 10 миллион евро таклиф қилмоқда. "Ал-Хилол" ҳам таклиф юборди, лекин уларнинг шартнома деталлари ошкор қилинмади.

Эслатиб ўтамиз, Радамель Фалькао "Галатасарай" клубига 2019 йилнинг ёзида "Монако" клубидан эркин агент сифатида ўтганди.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar