Наҳотки?! «Интер» Мессини қўлга киритиш борасида иш бошлади

  • Mr.NoBoDy07.04.2020 11:00
  • 477
  • 30

"Интер" клуби собиқ президенти Массимо Моратти баёнот бериб, "нерадзурри" яқин келажакда "Барселона" сардори Лионель Мессини қўлга киритишини айтиб ўтди.

"Бу амалга ошириб бўлмас орзу эмас. Ўйлашимча, раҳбарият уни қўлга киритиш учун аллақачон ишни бошлаб юборган. Аввал ҳам улар бунга уриниб кўришган эди. "Интер"да имконият бор, аммо ҳозирги вазиятда буни қандай қилиб амалга ошириш мумкинлигини билмайман. Мавсум сўнгида ғаройиб ишларга гувоҳ бўлишимиз мумкин", - дея Мораттининг сўзларидан иқтибос келтирди журналист Жанлуки Ди Марционинг сайти.

32 ёшли Мессининг "Барселона" билан шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар тузилган. Месси фаолияти давомида фақат "кўк-анорранглилар" сафида ўйнаган.

Ўхшаш янгиликлар