iks
ads


"Реал" Мбаппени арзонроққа сотиб олмоқчи

  • Mr.NoBoDy08.04.2020 11:00
  • 675
  • 30

Олдинроқ "Реал" раҳбарияти "ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппени ёзда сотиб олмасликка, трансферни кейин ёзга қолдиришга қарор қилгани ҳақида хабар бергандик.

"АS" нашрининг ёзишича, "қироллик клуби" Мбаппени кейинги йили арзон нархда сотиб олмоқчи. Ҳужумчининг шартномаси 2022 йилнинг ёзигача амал қилади, шунинг учун "Реал" бир йилда Килианнинг нархи 140 миллион еврога тушишига умид қилмоқда.

Ушбу мавсумда 21 ёшли Мбаппе "ПСЖ" сафида 33 учрашувда майдонга тушди, 30 гол урди ва 17 голга ассистентлик қилди. "ПСЖ" ҳужумчига шартномани янгилашни таклиф қилди, аммо томонлар ҳали келишувга эриша олишмади.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar