iks
ads


ПСЖ "Наполи" футболчиси учун курашга қўшилди

  • Mr.NoBoDy11.04.2020 11:00
  • 624
  • 30

ПСЖ “Наполи” ярим ҳимоячиси Дрис Мертенс учун курашга қўшилди. Бу ҳақда L’Eqiupe нашри ёзмоқда.

Манбанинг хабарига кўра, парижликлар футболчини ёзда текинга қўлга киритмоқчи. Мертенснинг “Наполи” билан амалдаги шартномаси мавсум сўнггида якунига етади. Неаполликлар футболчи билан янги шартнома борасида келиша олмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ футболчига “Челси”, “Ювентус” ва “Интер” клублари қизиқиш билдираётгани тўғрисида хабарлар тарқалганди.

Ўхшаш янгиликлар