«Реал» ўзининг икки юлдузини Харри Кейнга алмаштирмоқчи

  • Mr.NoBoDy11.04.2020 16:00
  • 444
  • 30

"Реал" клуби "Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейнга қизиқиш билдирмоқда. "Қаймоқранглилар" Англия терма жамоаси футболчи учун ўзининг икки юлдузи — Хамес Родригес ва Гарет Бейлни беришга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли Кейн ҳозир оғир жароҳатидан тикланмоқда. Ушбу мавсумда Харри АПЛ доирасида 20та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол урди ва 2та голга узатма берди.

Ўхшаш янгиликлар