«Тоттенхэм» Кейнни АПЛ клубига сотмоқчи эмас

  • Mr.NoBoDy13.04.2020 11:00
  • 426
  • 30

«Тоттенхэм» ҳужумчиси Харри Кейн ёзги трансфер пайтида «Манчестер Юнайтед»га ўтмайди. "Sky Sports" тарқатган хабарга кўра, "шпорлар" 26 ёшли футболчи Англия премьер-лигасидаги асосий рақибларига сотмоқчи эмас.

Аввалроқ лондонликлар қарзларни ёпиш мақсадида Кейнни 200 млн фунтга сотиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқалган эди. Футболчининг ўзи «Тоттенхэм»ни тарк этиши мумкинлигини истисно қилмади. У кучлироқ жамоа сафига ўтиш орқали соврин ютишни истамоқда.

Агар Кейн 200 млн фунт (225 млн евро)га сотилса, бу футбол тарихидаги рекорд трансферга айланади.

Ўхшаш янгиликлар