Билья Ватанига қайтишга яқин

  • Mr.NoBoDy15.04.2020 16:00
  • 384
  • 30

Италиянинг "Милан" клуби ярим ҳимоячиси Лукас Билья барибир Аргентинага қайтади деб хабар бермоқда Transfermarketweb.com портали.

Мавсум якунига етгач, Билья ва "Милан" клублари ўртасидаги шартнома ўз якунига етади, шундан сўнг футболчи эркин агентга айланади. Унга Аргентинанинг «Индепендьенте» клуби давогарлик қилмоқда.

34 ёшли Билья «Милан» клубига 2017 йилнинг июнь ойида «Лацио» клубидан 19,7 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди. У жорий мавсумда 7 та учрашувда майдонга тушди ва битта голли пасни амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар