«Барселона» собиқ вице-президенти: «Неймар ёзда жамоага қайтиши мумкин»

  • Mr.NoBoDy16.04.2020 16:00
  • 345
  • 30

«Барселона» клуби собиқ вице-президенти Эмили Русо жамоа сардори Лионель Месси ва «ПСЖ» форварди Неймарнинг тақдири борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Ўйлашимча, Месси ва «Барселона» шартномани узайтириш борасида келишувга эришишади. Бунинг учун ҳар иккала томон баъзи манфаатларидан воз кечиб, муросага боришлари керак. Агар янги шартнома имзоланмаса, бундан ҳайрон бўлардим.

Шунингдек, Неймар ёзда "Барса"га қайтиши мумкин. Бу менга имконсиздек кўринмаяпти. Пандемия туфайли футболчиларнинг нархи пасаяди. Бу харидор клублар учун яхши, сотувчилар учун ёмон», — деди Русо "ESPN Deportes" нашрига берган интервьюсида.

Ўхшаш янгиликлар