Кейн Роналдунинг жамоадошига айланадими?

  • Mr.NoBoDy22.04.2020 16:00
  • 609
  • 30

Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби ҳужумчиси Харри Кейн жамоасини ўзгартириш ниятида.

Calciomercato порталининг тарқатган маълумотига қараганда, "Тоттенхэм"нинг 26 ёшли футболчиси жамоани тарк этиб, «Ювентус» клубига ўтишни ўйламоқда. Турин клуби раҳбарияти Кейнни Гонсало Игуаинга муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Кейн жорий мавсумда 25 та учрашувда майдонга тушди ва 17 та гол киритишга муваффақ бўлди.

Ўхшаш янгиликлар