"Челси" ярим ҳимоячиси Виллиан билан янги шартнома борасида келиша олмади. Аммо футболчининг оиласи Лондонда қолмоқчи. "Арсенал" эса бу вариантни кўриб чиқмоқда.
"Канонирлар" бразилиялик футболчига узоқ йиллик шартнома ва яхшигина маош таклиф қилмоқда. "Челси" эса аксинча, унинг шартларига рози бўлмади.
Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли Виллиан жорий мавсум "Челси" сафида 5та гол уриб, 5та голга ҳаммуаллифлик қилган.