ads


Зидан «Реал»ни тарк этмоқчи бўлаётган Вараннинг ўрнига ҳимоячи топди

  • Mr.NoBoDy02.04.2019 15:15
  • 489
  • 30

«Реал» раҳбарияти ёзги трансфер пайтида бошқа жамоага ўтмоқчи бўлган Рафаэль Вараннинг ўрнига бошқа футболчи қидира бошлади.

As нашри тарқатган хабарга кўра, "Қироллик клуби" бош мураббийи Зайниддин Зидан франциялик футболчининг ўрнига «Наполи» ҳимоячиси Калиду Кулибалини олиб келмоқчи. "Қаймоқранглилар" президенти Флорентино Перес эса «Атлетико» ҳимоячиси Хосе-Мария Хименес номзодига қизиқмоқда.

Вараннинг "Реал" билан шартномасидаги товон пули 120 миллион еврони ташкил қилади. Кулибалининг бундай суммаси 150 миллион еврога тенг, аммо у 2020 йилдан бошлаб кучга киради.

Аввалроқ «Наполи» бош мураббийи Карло Анчелотти баёнот бериб, ёзги трансфер пайтида жамоа етакчилари, жумладан, 27 ёшли Кулибали жамоани тарк этмаслигини айтганди.

Ўхшаш янгиликлар