«Барселона» Мата билан музокара бошлади

  • Mr.NoBoDy02.04.2019 15:15
  • 799
  • 30

«Барселона» клуби «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Хуан Мата хизматига қизиқиш билдирмоқда. 

Каталония клуби испаниялик футболчининг агенти ва отаси билан музокара бошлаган. «Барселона» уни ёзда ўз таркибига қўшиб олиши мумкин.

Матанинг «Манчестер Юнайтед» билан имзолаган шартномаси 2019 йил ёзида ўз ниҳоясига етади ва у эркин агентга айланади.

Аввалроқ, «Арсенал» клуби унинг трансферига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Жорий мавсумда Мата барча мусобақаларда 29та ўйин ўтказиб, 5та гол урган ва 3та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Ўхшаш янгиликлар