«Боруссия» Ансу Фатига кўз тикди

  • Mr.NoBoDy30.04.2020 16:00
  • 411
  • 30

«Барселона» ҳужумчиси Ансуман Фатига Дортмунднинг «Боруссия» клуби қизиқиш билдирмоқда.

Агар Жейдон Санчо ушбу мавсум сўнгида жамоани тарк этадиган бўлса, германияликлар 17 ёшли ўйинчи билан шартнома имзолашмоқчи.

Sport.es тарқатган хабарга кўра, томонлар ўзаро келишувга эришишса, каталонияликлар Фатини фақат ижарага беришлари ёки қайта сотиб олиш ҳуқуқини сақлаб қолган ҳолда уни "Боруссия"га трансфер қилишлари мумкин.

Ўхшаш янгиликлар