«Челси» «Наполи» ҳужумчисига шартнома таклиф қилмоқда

  • Mr.NoBoDy05.05.2020 16:00
  • 351
  • 30

Лондоннинг «Челси» клуби Италиянинг «Наполи» клуби ҳужумчиси Дрис Мертенсга шартнома таклиф қилмоқда.

Бельгиялик футболчи ўйлаб олиш учун "Челси" раҳбариятидан вақт сўраган. Бу ҳақда AreaNapoli портали хабар бермоқда. Шартнома шартлари ҳозирда очиқланмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Мертенснинг «Наполи» клуби билан амалдаги шартномаси июл ойида якунланади ва у расман эркин агентга айланади.

«Челси»дан ташқари Мертенсга «Интер» клуби ҳам давогарлик қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар