Жан-Клер Тодибо фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.
Corriere dello Sport порталининг тарқатган маълумотига қараганда, Римнинг «Рома» клуби Каталониянинг «Барселона» клуби ҳимоячиси билан шартнома имзолаш вариантини кўриб чиқмоқда. Рим клуб раҳбарияти франциялик ҳимоячини Крис Смоллингга ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Айни пайтда Тодибо фаолиятини «Шальке» клубида ижара асосида ўтказмоқда.