Bild нашрининг тарқатган маълумотига қараганда, Лондоннинг "Арсенал" клуби Мюнхеннинг "Бавария" клуби ёш ярим ҳимоячиси Ангело Штиллерга қизиқиш билдирмоқда.
19 ёшли "Бавария" тарбияланувчиси ҳали асосий жамоада дебют учрашувини ўтказишга улгурмади, бироқ, у ёшлар чемпионатида самарали ўйин намойиш этмоқда.
"Канонирлар" келаси йили шартномаси якунланадиган футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи, қолаверса, Штиллер "Бавария" клубининг асосий таркибидан жой олиши қийин бўлиши "Арсенал"га қўшимча ёрдам беради.