"Реал"нинг асосий мақсади — Погба

  • Mr.NoBoDy04.04.2019 10:21
  • 842
  • 30

Мадриднинг "Реал" клуби "Манчестер Юнайтед" аъзоси Поль Погбани асосий трансфер мақсадига айлантирди. Бу ҳақда "AS" нашри ёзмоқда.

Нашрга кўра, Погбанинг Зинедин Зиданнинг ўзи жиддий қизиқяпти ва франциялик мутахассис ёзда франциялик футболчини сотиб олишга асосий эътиборини қаратмоқчи.

"Қироллик клуби" Погба учун 145 миллион евро тўлашга тайёрлиги айтилганди. Бундан ташқари, футболчининг ўзи ҳам Мадридга кўчиб ўтишга қарши эмас, у "Манчестер Юнайтед" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди.

Ўхшаш янгиликлар