«Шангхай Шенхуа» Игало учун «МЮ»дан 20 миллион фунт талаб қилмоқда

  • Mr.NoBoDy11.05.2020 11:00
  • 432
  • 30

Хитойнинг «Шангхай Шенхуа» клуби «Манчестер Юнайтед»да ижара асосида ўйнаётган Одион Игалони ортга қайтармоқчи. Ёки "МЮ" уни олиб қолмоқчи бўлса, хитойликлар футболчи учун маълум суммани талаб қилмоқчи.

Манкунианликлар нигериялик футболчини АПЛнинг ушбу мавсуми охирига қадар олиб қолишмоқчи. Ҳозирча Англияда мавсум қачон қайта бошланиб, қачон тугаши ҳозирча аниқ эмас.

«Шангхай Шенхуа» эса Игалонинг шартнома муддатини АПЛ мавсумигача узайтирмоқчи эмас. Клуб «Манчестер Юнайтед»дан ўйинчининг трансфер ҳуқуқини 20 миллион фунтга сотиб олишни талаб қилмоқда.

Одион қишки трансфер муддатининг сўнгги кунида «Олд Траффорд»га кўчиб ўтганди. 30 ёшли ҳужумчининг ижара муддати 31 майгача тузилган. У «МЮ» сафида 8та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урди ва битта голга узатма берди.

Ўхшаш янгиликлар