«Лаутаро «Барселона»га ўтишга яқин турибди»

  • Mr.NoBoDy25.05.2020 11:00
  • 420
  • 30

Аргентинанинг «Расинг» клуби президенти Виктор Бланко жамоанинг собиқ ҳужумчиси Лаутаро Мартинес «Интер»дан «Барселона»га ўтишга яқин турганини таъкидлади.

«Лаутаро Мартинес «Барселона»га ўтишга жуда яқин турибди. Аммо у билан гаплашмаганимга анча бўлди. Ушбу трансфердан бизнинг жамоа қанча улуш олишини ҳозирча билмайман. Бироқ энг муҳими, футболчини шакллантиришда бизнинг ҳам ҳиссамиз борлигидан хурсандмиз», — деди Бланко "Marca" нашрига берган интервьюсида.

Лаутаро Мартинес 2018 йилда 25 миллион евро эвазига «Расинг»дан «Интер»га ўтган эди. Келишувга кўра, ўйинчининг кейинги трансферидан аргентиналиклар улуш олиши кўзда тутилган.

Лаутаро 2019/20 йилги мавсумда «Интер» сафида барча мусобақалар доирасида 31та ўйинда майдонга тушиб, 16та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар