Рибери «Ас-Садд»га ўтиши мумкин

  • Mr.NoBoDy16.04.2019 11:00
  • 764
  • 30

«Бавария» ярим ҳимоячиси Франк Рибери мавсум якунланганидан сўнг Қатар чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Германиянинг Kicker нашри хабар тарқатди.

Манбага кўра, Қатарнинг икки жамоаси, жумладан, "Ас-Садд" клуби франциялик футболчи билан музокара олиб борган. Хабарингиз бор, доҳаликлар сафида «Барселона» собиқ футболчиси Хави фаолият олиб бормоқда.

Риберининг «Бавария» билан шартномаси 2 ойдан кейин якунига етади. Мюнхенликлар ҳозирча унга янги шартнома таклиф қилишмади. Франк 2007 йилдан бери «Бавария» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Ўхшаш янгиликлар