«Реал» ёзги трансферда 500 миллион евро сарфлайди

  • Mr.NoBoDy20.04.2019 16:00
  • 685
  • 30

«Реал» клуби собиқ бош мураббийи Фабио Капелло "Қироллик клуби" ёзги трансфер пайтида қанча маблағ сарфлашини айтиб ўтди.

«Менга хабар беришларича, «Реал» трансферлар учун 500 миллион евро сарфламоқчи. Шу ҳафтада Барселонада бўлиб, «Реал»ни яхши биладиган бир инсон билан гаплашдим», – деди Капелло.

«Реал» 50 миллион евро эвазига «Порту» ҳимоячиси Эдер Милитаннинг трансферини расмийлаштириб бўлди. Шунингдек, мадридликлар «Челси» ярим ҳимоячиси Эден Азар билан музокара олиб боришмоқда.

Ўхшаш янгиликлар