"Лидс" Филлипсни "Ман Сити"дан қайтаришга ҳаракат қилиб кўради

  • Mr.NoBoDy16.04.2024 05:39
  • 96
  • 30

Ярим ҳимоячи Кэлвин Филлипс учун 2023/2024 йилги мавсум яхши ўтмаяпти. Қишда футболчи "Манчестер Сити"дан "Вест Хэм"га ижарага ўтди, аммо у ерда ҳам Филлипснинг ишлари яхши кетмади. Натижада 28 ёшли ярим ҳимоячининг келажаги борасида катта савол туғилди.

Daily Mail хабарига кўра, "Лидс" келаси ёзда Филлипсни ўз сафига қайтаришга ҳаракат қилиши мумкин. Бу "товуслар" юқори дивизионга қайтсагина амалга ошади. "Лидс" айни дамда Чемпионшип турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда. Жамоанинг жорий мавсум якунига қадар учта ўйини бор.

Ўхшаш янгиликлар