"Манчестер Сити" Пакетанинг нархини туширишга ҳаракат қилади

  • Mr.NoBoDy16.04.2024 05:39
  • 78
  • 30

Ёзги трансфер ойнасида "Манчестер Сити" "Вест Хэм"дан ярим ҳимоячи Лукас Пакетанинг трансферини якунлашга умид қилмоқда. "Сити" ўтган йили бразилиялик футболчи билан шартнома имзолаши мумкин эди, бироқ шартнома пул тикиш қоидаларини бузиш ҳолатлари бўйича ўтказилган тергов туфайли муваффақиятсизликка учради.

26 ёшли Пакетанинг Лондондаги амалдаги шартномасида 85 миллион фунт (тахминан 100 миллион евро) эвазига сотиб олиш имконияти мавжуд. Бироқ, Footmercato хабарига кўра, "Манчестер Сити" сал камроқ сумма тўлаш бўйича музокаралар олиб бормоқчи.

2023/2024 йилги мавсумда Лукас Пакета 38 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар