"Наполи" "Бавария"дан Кимни ижарага олмоқчи

  • Mr.NoBoDy16.04.2024 14:39
  • 66
  • 30

Ким Мин Чже "Наполи"га қайтиши мумкин.

Calcio Napoli24 хабар беришича, италян клуби ўтган ёзда "Бавария"га сотилган ҳимоячини қайтариш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Неаполликлар футболчини ижарага бериш бўйича таклиф билан чиқмоқчи. Келишув Кимнинг юқори маоши туфайли мураккаблашиши мумкин у йилига 8,5 миллион евро олади.

Жанубий кореялик футболчи 50 миллион евро эвазига “Бавария”га ўтган эди. У Бундеслигада 21 та ўйин ўтказган.

Ўхшаш янгиликлар