"Тоттенхэм" украиналик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи

  • Mr.NoBoDy16.04.2024 23:39
  • 87
  • 30

Ёзги трансфер ойнаси очилишига оз фурсат қолди ва “Тоттенхэм” ўз таркибини қандай кучайтириш ҳақида ўйламоқда.

Transfer News Live нашрининг хабар беришича, "шпорлар" "Шахтёр" ярим ҳимоячиси Георгий Судаковни сотиб олишга жиддий киришмоқда. Шу билан бирга, 21 ёшли Судаковнинг трансфери қимматга тушиши қайд этилган, чунки, "Шахтёр" ўз тарбияланувчиси учун камида 70 миллион евро олмоқчи.

Айтиш керакки, журналистлар узоқ вақтдан бери Судаковга кўплаб клублар томонидан қизиқиш ҳақида хабар тарқатишмоқда. "Тоттенхэм"нинг скаутлари "Шахтёр" ярим ҳимоячисини турли учрашувларда бир неча бор кузатишган.

Ўхшаш янгиликлар