"Милан" ярим ҳимоячисини 50 миллион еврога сотиб юборади

  • Mr.NoBoDy27.04.2024 04:39
  • 21
  • 30

Исмаэл Беннасер ёзда "Милан"ни тарк этиши мумкин.

Calciomercato нашрининг хабар беришича, "россонерилар" тиззасидан олган жиддий жароҳатидан кейин аввалги ўйин даражасини кўрсатмаётган ярим ҳимоячини сотиш имкониятини кўриб чиқишга тайёр.

2024 йилнинг ёзида жазоирликни 50 миллион еврога сотиб олиш банди потенциал харидорларга тақдим этилади. Италия клуби ярим ҳимоячини арзонроқ нархда сотишга рухсат беради.

Таъкидланишича, Беннасерга Англия ва Франция жамоалари қизиқмоқда, аммо реалроқ вариант Саудия Арабистони.

Жорий мавсумда 26 ёшли футболчи А Серияда 15 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар