"Ливерпуль" Слотни тарихдаги энг қиммат нидерландиялик мураббийга айлантиради

  • Mr.NoBoDy27.04.2024 05:39
  • 33
  • 30

"Фейеноорд" бош мураббийи Арне Слот Англияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда. Бироз аввалроқ маълум бўлганидек, "Ливерпуль" 45 ёшли мураббий учун шартноманинг барча шартларини келишиб олган.

Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, мерсисайдликлар Слот учун "Фейеноорд"га тахминан 13-15 миллион евро тўлайди. Шу тариқа у тарихдаги энг қиммат нидерландиялик мураббийга айланади.

Арне Слот 2021 йилдан бери "Фейеноорд" сафида ишлайди. Роттердамга кўчиб ўтишдан олдин у АЗ бошқарувчиси лавозимини эгаллаган.

Ўхшаш янгиликлар