Киммихнинг трансфери "Барса"га 30-35 миллион еврога тушиши мумкин, аммо...

  • Mr.NoBoDy27.04.2024 05:39
  • 30
  • 30

"Бавария" ярим ҳимоячиси Жошуа Киммихга "Барселона" қизиқиш билдирмоқда.

Таянч ярим ҳимоячи позициясини мустаҳкамлаш Каталония грандининг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадларидан биридир. Бош мураббий Хави Эрнандес Киммихнинг истеъдодини юқори баҳолайди. 29 ёшли ярим ҳимоячи "Бавария" билан янги шартнома борасида келишувга эриша олмаяпти, амалдаги шартномаси эса 2025 йилнинг июнида якунига етади.

Журналист Фернандо Полонинг фикрича, Киммихнинг трансфери “Барселона”га атиги 30-35 миллион еврога тушиши мумкин, аммо футболчининг маоши муаммо бўлиб қолмоқда. Немис йилига 8 миллион еврога яқин маош олади ва “блауграна”га унинг талабларини қондириш қийин бўлади.

Ўхшаш янгиликлар