Де Кетеларега Англиянинг икки клуби қизиқиш билдирмоқда

  • Mr.NoBoDy27.04.2024 06:00
  • 24
  • 30

"Милан"дан ижара асосида "Аталанта"да ўйнаётган ярим ҳимоячи Шарль де Кетеларега Англия Премьер-лигаси вакиллари қизиқиш билдирмоқда.

Бельгиялик футболчи бу мавсумда Бергамо жамоасида муваффақиятли ўйнамоқда, шу боис унга бўлган талаб ўсишда давом этмоқда. Инсайдер Николо Скиранинг сўзларига кўра, сўнгги кунларда де Кетеларега Премьер-лиганинг ҳали номлари ошкор этилмаган икки клуби қизиқиб қолган. Даъвогарлар учун муаммо "Аталанта"нинг ижара шартномасида кўрсатилганидек, 23 ёшли футболчини "Милан"дан 22 миллион еврога сотиб олиш ниятида бўлиши мумкин. Маълумки, "россонерилар" футболчининг келажакдаги сотиладиган суммасининг 10 фоизини ҳам олади.

Шарль де Кетеларе Жан-Пьеро Гасперини жамоаси сафида 40 ўйинда майдонга тушиб, 11 гол ва 8 голга ассистентлик қилган.

Ўхшаш янгиликлар