А Серия ва Премьер-лига клублари Аргентина терма жамоасининг 19 ёшли футболчиси учун курашади

  • Mr.NoBoDy27.04.2024 08:39
  • 15
  • 30

“Интер” ҳужумкор ярим ҳимоячиси Валентин Карбонига А Серия ва Англия Премьер-лигаси вакиллари қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик футболчи мавсумни ижара асосида "Монза"да ўтказмоқда.

19 ёшли футболчи жорий мавсум давомида ажойиб ютуқларга эришди .La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, "Аталанта", "Фиорентина" ва "Астон Вилла" ёзги трансфер ойнасида ўсиб бораётган юлдузни сотиб олишни кўриб чиқмоқда.

"Интер" 30 миллион евро ва ундан ортиқ таклифлар олса, сотувга розилик бериши мумкин. Март ойида Валентин Карбони Аргентина терма жамоасида дебют қилди.

Ўхшаш янгиликлар