Каталония клуби Эрикдан мамнун

  • Mr.NoBoDy27.04.2024 11:39
  • 27
  • 30

"Жирона" сафида "Барселона"дан ижара асосида ҳаракат қилаётган Эрик Гарсиянинг келажаги ҳозирча сўроқ остида.

Relevo хабарига кўра, "Жирона" Эрик Гарсиядан хурсанд ва уни сақлаб қолишга тайёр. Трансфер суммаси 15-20 миллион евро атрофида бўлиши мумкин.

• Айни дамда "Барселона" ва "Жирона" музокара олиб боришмаяпти.

• "Жирона"нинг устувор вазифаси - уни қўлга киритиш, аммо улар яна бир бор ижарага олиш имкониятини истисно қилишмаяпти.

23 ёшли испаниялик футболчи Transfermarkt порталида 15 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг "кўк-анорранглилар" билан шартномаси 2026 йилнинг июнида якунланади.

Ўхшаш янгиликлар