Витор Роке "Барселона"даги келажагига ойдинлик киритди

  • Mr.NoBoDy27.04.2024 12:39
  • 30
  • 30

"Барселона" ҳужумчиси Витор Роке мунтазам ўйин амалиёти йўқлиги сабабли муҳим қарорга келди. Sport хабарига кўра, бразилиялик футболчи "кўк-анорранглилар" сафида қолишга ва ижарага кетмасликка қарор қилган.

Манбага кўра, Роке мавсумолдини яхши ўтказиб, вазиятни ўзгартира олишига умид қилмоқда. Эслатиб ўтамиз, январь ойида "Барселона" 19 ёшли бразилияликнинг трансфери учун 40 миллион евро тўлаганди.

Жорий мавсум Роке Испания чемпионатида 11 та ўйин ўтказиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлди. Витор Ла Лигада битта қизил карточка ҳам олишга муваффақ бўлди.

Ўхшаш янгиликлар