"Ньюкасл" Кариус борасида бир қарорга келди

  • Mr.NoBoDy27.04.2024 12:39
  • 12
  • 30

"Ньюкасл" дарвозабони Лорис Кариуснинг келажаги борасида бир қарорга келди. Журналист Фабрицио Романонинг ижтимоий тармоқлар орқали хабар беришича, "қарғалар" футболчи билан шартномани узайтирмасликка қарор қилган. Шу тариқа Лорис жорий мавсум якунида жамоани тарк этади.

Кариус “Ньюкасл”да 2022 йилнинг кузидан буён ўйнаб келмоқда. Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида 30 ёшли германиялик атиги битта учрашув ўтказиб, ўз дарвозасидан тўртта гол ўтказиб юборди. Transfermarkt портали Лориснинг бозор нархини атиги бир миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар