«Ювентус» Боатенга қизиқиб қолди

  • Mr.NoBoDy25.04.2019 11:00
  • 765
  • 30

“Ювентус” клуби “Бавария” ҳимоячиси Жером Боатенгга қизиқиб қолди, дея хабар бермоқда Bild нашри.

Манбанинг хабарига кўра, туринликлар футболчини ёзги трансфер ойнасида олиб келмоқчи.

“Бавария” футболчи билан 30 миллион еврога хайрлашишга тайёр. Шунингдек унга ПСЖ клуби қизиқиш билдираётган эди.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум Боатенг “Бавария” сафида 26та ўйинда, 2та голга ассистентлик қилган. Унинг мюнхэнликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йил ёзда якунига етади.

Ўхшаш янгиликлар