«Тоттенхэм» «Бетис» футболчиси учун 60 млн евро беришга тайёр

  • Mr.NoBoDy25.05.2019 16:00
  • 702
  • 30

“Бетис” ярим ҳимоячиси Жовани Ло Чельсо фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин. 

AS нашрининг хабар беришича, “Тоттенхэм”  Ло Чельсонинг трансфери борасида “Бетис” билан музокара олиб бормоқда. “Шпорлар” 23 ёшли футболчи учун 60 млн евро беришга тайёр. 

Таъкидлаб ўтиш жоиз, Ло Чельсо андалусияликлар сафида жорий мавсумни ажойиб ўтказди, у 46 та ўйинда иштирок этиб 16 та гол уришга муваффақ бўлди.

Ўхшаш янгиликлар