ПСЖ яна бир бомба трансферга қўл ўрмоқчи

  • Mr.NoBoDy04.03.2019 11:00
  • 850
  • 30

ПСЖ “Лацио” ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савични сотиб олмоқчи. Парижликлар футболчи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, парижликлар мавсум сўнггида жамоани тарк этиши кутилаётган Адриан Рабьога ўринбосар изламоқда.

Аввалроқ, “Лацио” футболчини сотмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Футболчининг “бургутлар” билан амалдаги шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган.

Таъкидлаб ўтамиз, футболчи хизматларига “Интер”, “Ювентус” ва “Манчестер Юнайтед” клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Ўхшаш янгиликлар