iks
ads


ЖЧ-2014нинг супер голи муаллифи фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин

  • Mr.NoBoDy29.05.2019 11:00
  • 841
  • 30

Дортмунднинг “Боруссия” клуби футболчиси Марио Гётце фаолиятини “Арсенал”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақида Bild нашри хабар тарқатди.

Манбанинг хабарига кўра, “канонирлар” футболчини жамоаси билан янги шартнома имзоламаганидан фойдаланиб қолмоқчи.

Маълумот учун, Гётценинг “арилар” билан амалдаги шартномаси кейинги йил якунига етади.

Эслатиб ўтамиз, Гётце ўтган мавсум “Боруссия” сафида  34та ўйинда, 7та гол урган ва 7та голга ассистентлик қилган.

Ўхшаш янгиликлар