«Интер» Жеко билан келишувга эришди

  • Mr.NoBoDy02.06.2019 11:00
  • 693
  • 30

“Рома” ҳужумчиси Эдин Жеко фаолиятини “Интер”да давом эттиради. Милан клуби футболчининг трансфери бўйича келишувга эришди. Футболчининг трансфери миланликларга 13,5 миллион еврога тушади. Бу ҳақида Sport Mediaset хабар тарқатди.

Футболчининг трансферини “нерадзурилар”нинг янги бош мураббийи Антонио Контенинг шахсан ўзи хоҳламоқда.

Жеко янги жамоаси билан 2 йиллик шартнома имзолайди ва йилига 4 миллион евро маош олади.

Ўхшаш янгиликлар