«Бенфика» «Реал»нинг таклифини рад этди

  • Mr.NoBoDy03.06.2019 11:00
  • 706
  • 30

“Реал” “Бенфика” ярим ҳимоячиси Жоау Фелишни ҳарид қилишга ҳаракат қилиб кўрди.

AS нашрининг хабарига кўра,“бургутлар” Мадридк клубининг 80 миллион евро ва бонуслар тариқасида 40 миллион евролик таклифини рад этган.

Таъкидлаб ўтамиз, “Бенфика” 19 ёшли футболчисини 120  миллион евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, Фелиш хизматига шунингдек “Атлетико”, “Барселона”, “Манчестер Сити”, “Манчестер Юнайтед” ва “Ювентус” клублари қизиқиш билдирмоқда.

Ўхшаш янгиликлар