Англиянинг икки гигант клублари Иско учун курашга қўшилди

  • Mr.NoBoDy05.03.2019 16:00
  • 933
  • 30

“Реал” ярим ҳимоячиси Иско Аларкон яна икки гранд клубнинг назарига тушди.

Испаниялик футболчининг хизматига Англиянинг икки гигант клублари “Манчестер Юнайтед” ва “Ливерпуль” қизиқиш билдирмоқда. Улар Искони ёзги трансферлар вақтида сотиб олишга ҳаракат қилиб кўрмоқчи.

Сантьяго Солари бош мураббий лавозимига келганидан сўнг, Иско асосий таркибдаги ўрнини буткул йўқотиб қўйди.

Икки клудан ташқари Искога “Манчестер Сити”, “Интер”, “Ювентус” клублари ҳам қизиқмоқда.

Маълумот ўрнида, жорий мавсум Иско “қаймоқранглилар” сафида 16 та ўйинда майдонга тушиб 1 та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар