«Лион» Мендининг трансфери борасида «Реал» билан келишувга эришганини инкор қилди

  • Mr.NoBoDy05.06.2019 11:00
  • 674
  • 30

«Лион» клуби ҳимоячи Ферлан Мендининг келажаги борасида расмий баёнот берди. Францияликлар ўз футболчисининг трансфери борасида «Реал» билан келишувга эришганини инкор қилди.

Аввалроқ Менди «Реал»да тиббий кўрикдан ўтиши ҳақида маълумотлар тарқатилганди. Шунингдек, «Қироллик клуби» футболчи учун «Лион»га 50 миллион евро тўлаши ва Менди билан 2025 йилга қадар шартнома имзолаши ҳақида маълумот берилган эди.

Ўхшаш янгиликлар