«Бавария» «Реал» вингерини кўзламоқда

  • Mr.NoBoDy05.03.2019 16:00
  • 973
  • 30

Мюнхэннинг “Бавария” клуби “Реал” ярим ҳимоячиси Марко Асенсиони сотиб олмоқчи. Бу ҳақда Испан ОАВ хабар тарқатмоқда.

Манбанинг хабарига кўра, мюнхенликлар испаниялик футболчини жамоанинг фахрий футболчилар Арьен Роббен ва Франк Риберининг ўринбосари сифатида кўришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Асенсио 2015 йилда “Реал” аъзосига айланган эди. Унинг шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган. Шунингдек, футболчи хизматларига “Ювентус” ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Ўхшаш янгиликлар