«Реал» Азарнинг тақдимоти олдидан муаммога дуч келди

  • Mr.NoBoDy07.06.2019 11:00
  • 674
  • 30

"Реал" клуби Эден Азарнинг тақдимоти олдидан кутилмаган муаммога дуч келди.

Гап шундаки, "Мадрид" бельгиялик футболчига муносиб рақам топа олмаяпти. Ҳозирда "Реал"да фақат 16-рақам бўш бўлиб, у тарихий жиҳатдан катта аҳамиятга эга эмас. Азар эса "Челси"да 10-рақамда ўйнаб келаётганди. "Қироллик клуби"да эса бу рақам Лука Модричга тегишли.

Аввалроқ "Реал" Азарга 7-рақамни тақдим қилиши ҳақида маълумотлар тарқалганди. Аммо ҳозирда бу рақамда Мариано Диас ўйнамоқда.

Ўхшаш янгиликлар